Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг таътилга чиқиши кечиктирилди

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг таътилга чиқиши кечиктирилди

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва Тошкент шаҳри ҳокими билан биргаликда бешта вилоят раҳбари кеча, 17 январь куни 10 кунлик меҳнат таътилига чиққани ҳақида хабар берилганди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг меҳнат таътили баҳор фаслига кўчирилган. Нима сабабдан таътил жадвали ўзгартирилганига ҳокимлик матбуот хизмати изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, эълон қилинган жадвалга кўра, 17 январь куни Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов, Сирдарё ҳокими Ғофур Мирзаев, Сурхондарё вилояти раҳбари Тўра Боболов ва Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовлар 10 кунлик муддатга меҳнат таътилига чиққани қайд этилганди.

2021 йил 28 январдан бошлаб эса Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари Мурод Камолов, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев, Навоий ҳокими Қобул Турсунов, Наманган ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоров ва Хоразм вилояти раҳбари Фарҳод Эрмановлар ҳам 10 кунлик меҳнат таътилига чиқиши айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг