Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонга машҳур кардиожарроҳдан уч текин маслаҳат

Жаҳонга машҳур кардиожарроҳдан уч текин маслаҳат

Фото: «Москва оқшоми»

Машҳур кардиожарроҳ, «Миллат саломатлиги лигаси» Бутунроссия жамоатчилик ташкилоти президенти Лео Бокерия юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда қўл келувчи учта жиҳатни тилга олди. «Москва оқшоми»га берган интервьюсида Бокерия тўғри турмуш тарзига риоя қилишнинг аҳамияти катталигига урғу берди.

«Юрагим касал бўлмасин десангиз, албатта чекишни ташланг. Дарҳол, пайсалга солмасдан», — деди Бокерия.

Айниқса, аёллар учун бу зарарли одатнинг оқибатлари ёмонроқ. Оддий сигаретларни электронига алмаштириб ўтирманг, уларнинг зарари бунисиникидан асло кам эмас.

Суткасига камида етти соат ухлаш керак, айниқса, аниқ бир пайтда ётиб-туришга одатланиш лозим. Академикнинг таъкидлашича, асаб тизими учун уйқу ва овқатланишнинг тартибли бўлиши унинг миқдоридан кўра муҳимроқ.

Учинчи маслаҳат — жисмоний фаоллик. Ҳафтасига икки соатдан юришдан бошланг, ўзингизга қулай, аммо жуда суст ҳам бўлмасин, камида бир километр. Кейинчалик бошқа спорт турларини қўшсангиз ҳам бўлади.

Маълумот учун: Лео Антонович Бокерия (ҳақиқий исми — Леонид) — совет ва рус врач-кардиожарроҳи, ихтирочи, педагог, профессор. Россия Фанлар академияси (2011) ва Россия тиббиёт фанлари академияси (1994) академиги.

Лео Бокерия 2019 йилнинг 22 декабрида 80 ёшини қаршилайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг