Тошкентда иссиқ сув нархи ҳам ошади
Тошкентда 1 майдан иссиқ сув ва марказий иситиш тизими учун тарифлар оширилади. Бу ҳақда «Xabar.uz» порталига «Toshissiqquvvati» корхонасидан маълум қилишди.
Мавзу доирасида: Тошкентда сув нархи яна ошади
Иссиқ сув таъминоти учун қуйидаги тарифлар белгиланган:
- ҳисоб ускунаси бўлган тақдирда кубометрига — 4332 сўм (ҳозирда — 3915,9 сўм);
- ҳисоблагичсиз бир киши учун ойига — 16917,49 сўм (ҳозирда — 15292,52). Умумий ҳаммомга эга ётоқхоналарда нарх киши бошига — 12584,98 сўм (ҳозирда — 11376,16).
Марказий иситиш тизими учун тўлов нархи квадрат метрга 1464,53 этиб белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter