«Ишонинг, лойиҳа 50 фоизга ўзгаради» – Агентлик раҳбари катта гапирвормадими?
Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мазкур тузилма фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси хусусида ҳам сўз юритилди. Маълумки, шу кунларда «Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Тадбирда иштирок этаётган журналистлардан бири савол берди: муҳокамага қўйилган қонун лойиҳалари вақти-соати етиб қабул қилинганда кўп ўзгаришлар бўлмаслигига кўриб бўлдик ҳисоб, шундай аччиқ тажрибадан келиб чиқилса, агентлик фаолятини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжат тақдири ҳам бундай эҳтимолдан ҳоли эмаслигини тасаввур қилиш мумкин. Агар шундай манзара юз бергудек бўлса, агентлик олдига қўйлаётган ҳазилакам вазифаларни тўла бажаришида муаммолар юзага келмасмикан?
Агентлик раҳбари Акмал Бурҳонов жавоби шундай бўлдики, қонун лойиҳаси 50 фоизга ўзгаради, бунга ишонаверинг. Ҳозирнинг ўзида билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, лойиҳага 30 фоиз ўзгартиришлар киритилди.
Муҳокама эса ҳали давом этмоқда...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter