Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иммунитетни кўтариш қобилиятига эга бўлган 5 та маҳсулот

Иммунитетни кўтариш қобилиятига эга бўлган 5 та маҳсулот

Фото: «Healthshot.com»

Овқатлангандан кейин уйқу ва чарчоқни ҳис қиласизми? Хўш, унда сизнинг диетангизда бирон бир нарса етишмаётгандек туйиладими, парҳез жадвалингизда озуқавий уруғлардан қўшганмисиз? Агар йўқ бўлса, унда айнан шу нарса етишмаяпти.

Мутахассислар, 14-15 ёшданоқ кунлик овқатланишимизга киритилиши керак бўлган бешта озиқ-овқат гуруҳи мавжудлигини ва улар углеводлар, оқсиллар, сут маҳсулотлари, мевалар ва сабзавотлар ва ёғлар эканлигини билиб олишимиз мумкин. Афсуски, биз ҳар доим ҳам буларнинг барчасини рационимизга киритишга қодир эмасмиз.

Пуне шаҳридаги «Columbia Asia Hospital» шифохонасидан парҳез мутахассиси Шалини Сомасундрамнинг сўзларига кўра, яхши овқат ейишимизга қарамай, биз одатда ўзимизни летаргик (ҳолсизлик) ҳис қиламиз.

Қуйидаги 5 та ўсимлик уруғлари иммунитетни оширишга ёрдам беради:

Кунгабоқар уруғлари

Агар парҳезингизда антиоксидантлар етишмаса, кунгабоқар уруғлари (писта) бу етишмовчиликни тўғирлайди. Кунгабоқар уруғлари антиоксидантларга бой ва яхши ёғга эга. Улар магнезиум ва E витаминига бой, шунинг учун терингиз оқарган бўлса, ушбу уруғларни рационингизга қўшишингиз керак.

Кунжут

Ҳа, биз кунжутни камдам-кам ҳолатларда алоҳида диетамизга киритамиз. Қайсидир маҳсулотларга қўшилган ҳолда истеъмолимизда учраб туради. Аммо ушбу маҳсулот кони фойда ҳисобланади.

Кунжут уруғлари синк (инсон организми ишлаб чиқара олмайдиган энг муҳим моддалардан бири)га бой бўлиб, уни одатий овқатланишимиздан олиш жуда қийин. Бундан ташқари, бу иммунитетни оширишда ёрдам беради ва кун давомида қувватингизни ушлаб туради. Шунингдек кунжут қондаги қанд миқдорини ушлаб туради. Кундалик бир чой қошиқ кунжут истеъмол қилиш жуда самарали.

Каноп уруғлари

Агар сиз вегетариан бўлсангиз ва оқсилни истеъмол қилиш зарурияти бўлса, каноп сизнинг энг яхши танлов. Каноп уруғлари жуда оқсилга бой. У мушак массасини оширишда ёрдам беради, энергия беради, иммунитетни оширади, вазн йўқотишига олиб келади ва иштаҳангизни бошқаради.

Каноп уруғларида барча муҳим ёғ кислоталари мавжуд. Бундан ташқари, бу уйқусизликни даволашда ҳам ёрдам беради.

Қовоқ уруғлари

Протеин, калий ва магнезиум каби барча фойдали моддалардан ташқари, қовоқ уруғини мажбурий истеъмолга қўшишга сабаб К витамининг ҳам борлигидир. Сиз бу озуқани кўплаб озиқ-овқат гуруҳларида топа олмайсиз ва унинг етишмаслиги суякнинг мўртлашувига олиб келиши мумкин. К витамини суяклардаги калцийларни ўзаро боғлашда ёрдам беради. Шунинг учун қовоқ уруғлари мўрт суяклари ёки артрити (қўшма симптомлари орасида шиш, оғриқ, қаттиқлик ва ҳаракатланишнинг пасайиши) бўлганлар учун зарурдир.

Райҳон уруғлари

Райҳон уруғлари метаболизм (ҳужайралар ва организмнинг тирик ҳолатини сақлаш билан боғлиқ барча кимёвий реакциялар)ни кучайтириши ва вазн йўқотишига ёрдам берадиган алфа-линоленик кислота (АЛА)га бой. Бундан ташқари, виценин, ориентин ва бета каротин каби флавоноидлар иммунитетингизни мустаҳкам ушлаб туради, шамоллаш ва гриппдан сақлайди.

Иммунитетнинг мустаҳкам бўлиши сизни кўплаб касалликлардан сақлайди. Шундай экан, «Xabar.uz» жамоаси ушбу маҳсулотларни кунлик рационингизга қўшишингизга ва доимо соғ-саломат бўлишингизга тилакдош.

«Healthshot.com» сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг