Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда техник регламент талабига номувофиқ маҳсулотлар аниқланди

Тошкентда техник регламент талабига номувофиқ маҳсулотлар аниқланди

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги назорат Инспекциясининг Тошкент шаҳар бўлими Тошкент шаҳрида тамғаланиши бўйича техник регламент талабига номувофиқ бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланди.

Инспекциянинг Тошкент шаҳар бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасига ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилувчи «У. У» МЧЖ да назорат тадбири ўтказилди.

Натижада «Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг (УзТР.490-022:2017) тегишли бандларига номувофиқлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ ушбу корхонага 268 млн сўм молиявий жарима қўллаш бўйича талабнома киритилди.

Номувофиқлиги аниқланган маҳсулотларни қонунчиликда белгиланган тартибда камчиликларни бартараф қилиш юзасидан ёзма кўрсатма берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг