Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккита ҳокимликка биттадан уй совға қилинди

Иккита ҳокимликка биттадан уй совға қилинди

Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Чилонзор тумани ҳокимликларига биттадан 2 та уй совға қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлари тегишли ҳужжатларни имзолади.

Хусусан, «KICHIK HALQA SH.D.A» хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкати раҳбари Учтепа туманидаги 14-мавзе, 12-уй, 2-хонадонни ўз ихтиёри билан Учтепа тумани ҳокимлиги тасарруфига топширган.

Шунингдек, Чилонзор тумани ҳудудидаги «AST LIDER» МЧЖ ўз ихтиёрига кўра унинг тасарруфидаги Ал-Хоразмий кўчаси, 66/8-уй, 58-хонадонни (3 хонали, умумий майдони 95,68 кв.мдан иборат) Чилонзор тумани ҳокимлиги тасарруфига топширган.

Ҳокимликка бундай беғараз совғалар пойтахт ҳокимлигига машина берилишидан бошланганди. Фуқаро Зиёда Латипова ўзига тегишли MERCEDES BENZ S500 HYBRID русумли машинасини Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ихтиёрий равишда беғараз (текинга) берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг