ИИВнинг раҳбар ходимлари лавозимидан четлатилди
Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев ҳамда ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони Дмитрий Пан лавозимидан озод қилинди.
18 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар қилган «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.
19 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатни мамлакат бош вазири Абдулла Арипов ўқиб берган.
Муҳиддин Жўраев 2018 йил декабри охирида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Аввал у Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи (2016−2018 йиллар) ҳамда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи (2014−2016) лавозимларида фаолият кўрсатган.
ИИВнинг бошқа масъул ходимларининг ҳам лавозимларидан четлаштирилгани ҳақидаги хабарлар келиб тушмоқда. Нашр айни вақтда фақатгина ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони генерал-майор Дмитрий Валерьевич Паннинг лавозимдан озод қилинганини тасдиқлата олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter