ИИВ тизимида нечта ходим вафот этгани ва уларнинг яқинларига қанча компенсация берилиши маълум қилинди
Ички ишлар вазирлиги томонидан 1 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида жорий йилнинг ўтган ўн ойи давомида тизимда вафот этган ходимлар ҳақида маълумот берилди.
ИИВ департамент бошлиғи ўринбосари палковник Ҳамза Махсумовнинг айтишича, Ички ишлар органлари ходимлари орасида кундалик ёхуд тунги хизмат фаолияти давомида турли бахтсиз ҳодисалар ва фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилиши оқибатида, вафот этиш ҳамда тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.
«Жорий йилнинг 10 ойида 25 нафар ходим вафот этган, шундан, 9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, 16 нафари хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган. Шунингдек, 284 нафар ходимлар турли даражада тан жароҳати олиб, аксарияти олган тан жароҳати оқибатида орттирилган ногиронлик ҳолати ёки хизматга яроқсизлиги сабабли, соғлиғининг ҳолатига кўра ички ишлар органларидан бўшатилган», деди палковник Ҳамза Махсумов.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилаётган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида 7 та янги имтиёзлар амалиётга тадбиқ этилган.
Тизимда 20 йил ва ундан кўп ишлаган ходимларга соғлиғини тиклаш учун бир марталик компенсация тўлаш белгилаб қўйилган.
Хизматдан бўшатилгандан бошлаб 36 ой давомида собиқ ходимнинг ички ишлар органларидаги хизмат вазифаларини бажарганлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ҳаёти ва соғлигига зарар етказилган тақирда, бир марталик пул компенсацияси тўлаш тизими ҳам йўлга қўйилган.
Хизмат вақтида вафот этган ходимларинг оила аъзоларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача (150 миллион сўм), ўртача оғир ёки оғир жароҳат етказилганда БХМнинг 300 бараваригача (90 миллион сўм) берилиши каби имтиёзлар кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter