Шерзодхон Қудратхўжа: «Ички ишларга сўнгги русумли «Феррари»лар олиб беришимиз керак»
Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сонида Шерзодхон Қудратхўжа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари нуфузи ва уларга яратилган шароитлар ҳақида гапириб, ички ишлар органларига энг сўнгги русумдаги «Феррари»лар олиб бериш кераклигини айтди.
«Тошкентда кўриб қоламан — кўчаларимизда, булварларимизда йигитлар, қизлар отда юрса, одамларда юртига, тарихига ҳурмат пайдо бўлади. Биз Амир Темур авлодларимиз, Бобур Мирзо авлодларимиз. Қонимизда қандай саркардалар қони бор. Шу одамни ҳурмат қилади.
Мана, Дубайда энг охирги русумдаги машинада юради. Чунки жиноятчига етволиши керак. Биз жиноятчига «Ласетти»да етиб ололмаймиз. Керак бўлса, биз ҳам ўнта энг кучли «BMW», «Мерседес» ва «Феррари», зўрларини сотиб олишишимиз керак. Чунки билишлари керак — давлат улардан кучли. Давлат улардан кучли! Керак бўлса етволади, топади, тўртта етти номеринг бўлса ҳам, сен билан гаплашади», — дея таъкидлади ХПК раиси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter