ИИВ тизимида қатор раҳбарлар ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди, дея хабар берилмоқда ИИВ сайтида.
Жумладан, подполковник Рустам Комилевич Ешимбетов-Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Раҳмонали Эсажонович Мусаев - Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter