Ички ишлар вазири ўринбосари Мадина Мухторованинг ўғли билан боғлиқ вазиятни назоратга олди
Актриса Мадина Мухторованинг кенжа ўғли билан боғлиқ вазият Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Жўраев томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
«Интернет тармоғида тарқаган видеода, ўсмир бола акаси томонидан калтакланаётгани ва уйнинг ертўласида сақланаётганлиги ҳақида гапирган.
Маълум қиламизки, ушбу факт Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Р.Жўраев томонидан назоратга олинди, ҳозирги вақтда Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов олди суриштируви ўтказмоқда.
Бундан ташқари, 3 январь куни соат 19.15дан 20.00 гача бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар ИИББга уч нафар аёллардан бири ўзини Саодат Абдузокирова деб таништириб, ўсмирга тан шикастлари етказилган факти бўйича қандай чоралар кўрилаётганини маълум қилишни талаб қилди. С.Абдузокирова билан Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Тергов бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник В.Толибжонов ва Ташкилий бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Алимовлар суҳбатлашдилар. Улар мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви олиб борилаётганлигини маълум қилишди.
Ушбу ҳолат ижтимоий резонансга сабаб бўлганлиги сабабли, 4 январь куни соат 12.00 да Юнусобод тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлимида журналист ва блогерлар учун брифинг ўтказилади», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter