Мадина Мухторованинг ўғлига оид жиноят иши «яраш-яраш» билан якунига етди
Шу йилнинг бошида таниқли актриса Мадина Мухторованинг кенжа ўғли М.Алимжанов акаси С.Мухторов томонидан калтаклангани оид хабарлар яхшигина шов-шув келтириб чиқарганди. Кейинроқ актриса оиласи томонидан бу ҳолат инкор этилиб, гўёки ҳаммаси шунчаки «саҳна кўриниши» бўлгани, хонадони тинч ва осуда экани ҳақида тармоқларга кетма-кет лавҳалар жойлаганди.
Мадина Мухторованинг ўғилларига оид масала юзасидан жиноят иши қўзғатилди!
Аввалроқ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Р. Жўраев актрисанинг фарзандларига боғлиқ вазиятни ўз назоратига олгани хабари берилганди.
Ички ишлар вазири ўринбосари Мадина Мухторованинг ўғли билан боғлиқ вазиятни назоратга олди
Актриса Мадина Мухторованинг кенжа ўғли билан боғлиқ вазият Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Жўраев томонидан назоратга олинди.
Актриса Мадина Мухторованинг ўғилларига оид воқеа. Ҳақиқатми ёки «саҳна кўриниши»?
Куни кеча ижтимоий тармоқларда 10-15 ёшлардаги боланинг акаси томонидан қийноқларга солиниб, калатакланиб келинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Жамоатчиликни жунбушга келтирган мазкур видеолавҳа ҳамон муҳокама этилаётир.