Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимликдан огоҳлантириш ва ёғинлар статистикаси

Ҳокимликдан огоҳлантириш ва ёғинлар статистикаси

Фото: Xabar.uz

Кеча, 2023 йил 2 апрел куннинг иккинчи ярмида Тошкентда момақалдироқ билан кучли жала ёмғир ёғди, шамол тезлиги кучайди, баъзи жойларда дўл ёғиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бугун ҳам аҳолини огоҳлантирди.

Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кузатилмоқда.

Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз, дейилади хабарда. 

Гидрометхизмат эса Тошкентдаги баҳор фасли ёғинлари статистикасини тақдим этди.

Ёмғирнинг давомийлиги 2,5-3 соат бўлди. Шаҳар туманларида ёмғирнинг жадаллиги: Телеминора ҳудудида - 10 мм, Тошкент-Обсерватория метеостанцияси ҳудудида - 22 мм, Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида – 33 мм ни ташкил этди. Дўлнинг диаметри 11 мм га етди, шамол баъзи жойларда 18 м/с гача кучайди.

Таққослаш учун, 1936 йил 2 апрелда Тошкент-Обсерватория метеостанцияси ҳудудида 32 мм ёмғир ёғган.

Ўзбекистонда баҳор фаслида момақалдироқ билан кучли жала ёмғирлар ёғиши, баъзида дўл ёғиши ҳолатлари кўпинча содир бўлиб туради. Бундай ҳолатлар Тошкентда баҳор ойларида тез-тез кузатилади.

Март

Тошкентда 2022 йил март ойи энг нам, меъёр 66 мм бўлганда бир ойда 189 мм ёғингарчилик бўлган, у меъёрдан 285% ни ташкил етади. Бундай ёғингарчилик миқдори 1969 йил рекордини янгилади, ушбу даврда бир ой давомида 184 мм ёғингарчилик бўлган.

Март ойида кеча-кундузлик максимал ёғингарчилик рекорди 50 мм ни ташкил этади, у 2009 йил 18 мартда ўрнатилган. 2011 йил 14 март куни Тошкентда бир кеча-кундузда 37 мм ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик ёғди. Тошкентда деярли ҳар йили 15 мм дан 22 мм гача бўлган кучли ёғингарчилик бўлади, миқдори 23 мм дан 30 мм гача бўлган жадал ёғингарчиликлар еса 3-5 йилда 1 марта кузатилади.

Aпрел

Кузатув тарихида 1990 йилнинг апрел ойи енг нам бўлди. Тошкентда 179 мм ёғингарчилик ёғди, бу тахминан 3 ойлик меъёрни ташкил этди, 1990 йил 8 апрелда кеча-кундузлик ёғингарчилик миқдорининг мутлақ рекорди ўрнатилди. Aпрел ойининг ойлик меъёри 63 мм бўлганда шу кун давомида Тошкентда 65 мм (!) ёмғир ёғди.

2019 йил апрел ойида Тошкентда ой давомида 146 мм ёмғир ёғди, бу меъёрдан 236% ни ташкил этди, 24 апрел куни еса кеча-кундузлик максимум 41 мм ни, бу ойлик меъёрдан 65% ни ташкил этди. 19-21 апрел кунлари кетма-кет уч кун давомида жами миқдори 52 мм (ойлик нормадан 83%) бўлган кучли ёмғир кузатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг