Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимлик Тошкент кўчаларини нега сув босаётганини айтди

Ҳокимлик Тошкент кўчаларини нега сув босаётганини айтди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт кўчаларини кучли ёмғирдан сўнг сув босаётганига изоҳ берди. 

«Шу кунларда коммунал ва ободонлаштириш соҳаси вакилларининг асосий кучлари ариқлар ва дренаж тизимларидаги чиқиндиларни чиқаришга ва сув йўлларини очишга қаратилган.

Ушбу вазиятнинг ягона сабаби – чиқиндиларнинг белгиланган жойларга эмас, балки йўлларга ва ариқларга ташлаб кетилиши.

Келажакда бундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун чиқиндиларни фақат белгиланган жойга ташлашингизни, бу орқали, пойтахтимиз озодалигига ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз!», дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида. 

Аввалроқ, Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларига сел келгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг