Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳирсга берилган мудир» ишлаган марказ директори ишдан бўшатилди

«Ҳирсга берилган мудир» ишлаган марказ директори ишдан бўшатилди

Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Неврология бўлими мудири билан боғлиқ ҳолат ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Унда бўлим мудири Р.Р. тиббиёт ходими номига нолойиқ хатти-ҳаракатларни содир этиб, бўлимда муолажа олган иккинчи гуруҳ ногирони Г.И.нинг онаси Т.Л.га фарзандининг даволанганлиги бўйича касаллик варақаси(кўчирма)ни бир ярим ой давомида бермасдан келгани, шунингдек, уни жинсий алоқа қилишга мажбурлагани ҳақида айтилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, касб ва тоифа танламайдиган ахлоқсизликлар тиббиёт ходимлари орасида ҳам кузатилишини оқ халатга тушган доғ деб ҳисобланади. Шу билан бирга, бу каби иллатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади.

«Қолаверса, тиббиёт ходимларининг қадр-қиммати ва инсонлик шаъни оёқости қилинишига қарши туради. Шу сабабдан ҳам бундай ҳолатларда ҳодисанинг асл моҳияти аниқлаштирилгач, якуний хулосага келиш мақсадга мувофиқ.

Айни пайтда воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга, жамоада одоб-ахлоқ қоидаларини назорат қилишда сусткашликка йўл қўйганлиги ва қўл остидаги ходимлари устидан етарли назорат ўрнатмагани учун марказ директори Ш.Худайбердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ўз навбатида, вазирликнинг Комплаенс, ички аудит ва молиявий назорат хизматига тегишли тартибда текширув ўтказиш бўйича топшириқ берилди», дейилади ССВ муносабатида.

Шунингдек, юртдошларимиз ва тиббиёт ходимларидан тизимдаги ноқонуний хатти-ҳаракатларга дуч келишса, вазирликнинг 71-241-10-65 телефон рақамига мурожаат қилишларини сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг