Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда Тошкент тиббиёт академиясининг ваколатхонаси очилди

Ҳиндистонда Тошкент тиббиёт академиясининг ваколатхонаси очилди

Кеча, 23 феврал куни Ҳиндистоннинг «Neo Institute of Medical Science and Technology» компанияси билан ҳамкорликда Телангана штатининг Ҳайдаробод шаҳрида Тошкент тиббиёт академияси расмий ваколатхонаси очилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Ваколатхонани очишга Тошкент тиббиёт академиясининг ректори, профессор Алишер Шодмонов борган.

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистонга сафари давомида Тошкент тиббиёт академияси ва Ҳайдаробод шаҳридаги «Sri Sri Holistic» шифохонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

Ушбу ҳужжат «Sri Sri Holistic» шифохонаси негизида Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг Ҳиндистонда амалиёт ўташи ва  профессор-ўқитувчилар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш имконини ҳам беради, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг