Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайит байрами кунлари қандай об ҳаво кутиляпти?

Ҳайит байрами кунлари қандай об ҳаво кутиляпти?

Фото: «Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати маркази жорий йилнинг 9-12 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9 июлда кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража, 10-12 июлда кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9 июлда кечаси 20-25°, кундузи 32-37°, 10-12 июлда кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9 июлда кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража, 10-12 июлда 32-37 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9 июлда кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража, 10-12 июлда 32-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

  • 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
  • 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
  • 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг