Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбий хизматчи Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Ҳарбий хизматчи Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Мардонов Элёр Ирдонович Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Элёр Мардонов 1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2008 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини, 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.

У лавозимга тайинлангунга қадар Навоий шаҳридаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси вазифасида фаолият олиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг