Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳар саккизинчи одам жиддий муаммога дучор бўлади

Ҳар саккизинчи одам жиддий муаммога дучор бўлади

Фото: «Utilit.ru»

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўплаган маълумотларга кўра, 2021 йилда 76 мамлакатда бир миллиарддан ортиқ одам озиқ-овқат танқислигига дуч келади. Шу билан бирга, айнан оч одамлар сони қарийб учдан бир қисмига кўпаяди ва озиқ-овқат етишмовчилиги қарийб уч миллион кишига таъсир қилади, деб хабар бермоқда «Bloomberg».

АҚШ ўрта ва паст даромадли 76 мамлакатга озиқ-овқат ёрдамини кўрсатади. Aгентликнинг ҳисоб-китобларига кўра, 1,2 миллиард одам озиқ-овқат муаммосига дуч келади ва 2021 йилда ушбу мамлакатларда 291 миллион киши тўйиб овқатланмайди (2100 калория инсон соғлом ва фаол бўлиши учун истеъмол қилиши керак бўлган минимал миқдор ҳисобланади). Бу ўтган йили жиддий озиқ-вқат муаммосига сабаб бўлган пандемия билан боғлиқ. Коронавирус инқирозидан олдин вазирликнинг ҳисоб-китобларига кўра, 761 миллион киши тўйиб овқатланмаган, бу аҳолининг 20 фоизига етмайди.

Озиқ-овқат танқислигидан азият чекаётганларнинг аксарияти Бангладеш, Ҳиндистон, Покистон ва Индонезияда яшайди. Бироқ муаммо Яман, Зимбабве ва Конгода энг долзарб бўлиб, у ерда фуқароларнинг тахминан 80 фоизи тўйиб овқатланмайди. Идоранинг таъкидлашича, озиқ-овқат таъминоти муаммолари Осиё ва Aфрикадаги сиёсий барқарорликка қўшимча хавф туғдириши мумкин.

Очликнинг асосий сабаби — мамлакатларда пандемиядан олдинги даражага нисбатан даромадларнинг доимий пасайиши. Вазирлик аниқлик киритишича, прогнозлар иқлим ўзгариши, қуролли тўқнашувлар, сиёсий ёки иқтисодий беқарорликнинг потенциал таъсирини инобатга олмаган.

Яқинда Nature Food журналида чоп этилган бир тадқиқотда, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда оналар ва болалар овқатланишининг ёмонлашиши келажакда дунёга 30 миллиард доллар йўқотилган маҳсулдорликка зарар етказиши мумкинлиги тахмин қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг