Ҳар бир давлат учун чегара масаласи муҳимдир — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Фарғона вилояти фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда.
Давлат раҳбари ўз нутқи давомида қўшни давлатлар билан муносабатга тўхталиб ўтди.
– Мен шу лавозимга киришганимда энг аввало қўшнилар билан яхши муносабатлар ўрнатишга эътибор берамиз, деб ваъда қилгандим, шу ваъдамнинг устида турибман. Ҳар қандай давлат учун чегара масаласи муҳим аҳамиятга эга. Тожикистон билан барча масалаларни ҳал қилдик, Қирғизистон билан 30 йилдан буён битмай келаётган ишларимизни якунладик.
Жонажон қирғиз халқи билан бирдам бўлиб, ёнма-ён ишлаб муаммоларни ҳал қилдик. Шу муносабат билан Қирғизистон халқига, президенти Садир Жапаровга яқин ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter