Ҳаммаси 11 сонияда ҳал бўлади
Янги Жанубий Уэльс университети олимлари инсон мияси унинг ўзидан 11 сония олдинда «юришини» исботлаб беришди. Бу ҳақда «Scientific Reports» журнали ёзмоқда.
Тадқиқот учун 14 нафар кўнгилли танлаб олинди ва томографга солинди. Уларга икки хил сурат кўрсатилди: бирида — қизил кўндаланг чизиқлар, иккинчисида — яшил тик чизиқлар.
Экрандаги тасвирлар намойишидан сўнг кўнгиллиларга ўзларига ёққан суратларни танлаш учун тегишли тугмаларни босишга 20 сониядан вақт ажратилди. Бу пайтда олимларнинг уларнинг миясидаги фаолликни диққат билан кузатиб боришди.
Тадқиқот миядаги у ёки бу қарорни танлашга жавобгар фаоллик паттернларини кузатиш имконини берди. Маълум бўлишича, бу кишилар тугмаларни босгунларига қадар ҳаммаси аниқ бўлиб улгурган: бу шуни англатадики, инсон англаб етгунигача 11 сония аввал мия якуний тўхтамга келиб улгуради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter