Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳафтанинг иккинчи ярми жуда илиқ бўлади» — Ўзгидромет

«Ҳафтанинг иккинчи ярми жуда илиқ бўлади» — Ўзгидромет

Фото: «Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистон бўйича 10-14 апрель кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Эртага, сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келади.

Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Ҳоразм вилоятида 14 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб, 29-32 даражани ташкил этади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-37 даражагача бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда 11-14 апрель кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 10-11 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.

10-11 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

10-11 апрелда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

Чоршанба кунидан бошлаб ҳаво жадал исий бошлайди. Душанба ва сешанба кунлари кундузги ҳаво ҳарорати 16-19 даража, жума кунига келиб, 30-32 даража атрофида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг