«Ҳафта охиригача ўртача иссиқ бўлади» — Ўзгидромет

Ўзбeкистон бўйича 21-25 август кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
21-25 август кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат бугун кундузи республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида баъзи жойларда ва 22-24 август кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 18-23 даража, кундузи 21 августда 34-39 даража, 22-23 августда 32-37 даража, 24-25 августда 34-39 даража бўлади.
Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 25 август куни Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво массаси тарқала бошлайди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат 30-35 даражагача пасаяди.
21 августда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда: ҳаво кам булутли бўлади. Кундузги ҳарорат 25 августда 37-39 даража, 22-25 августда 34-37 даража бўлади. Ҳарорат кечалари 19-22 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter