Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 21 апрель куни Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 2018 йилдан «Агробанк» акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ачилов Муроджон Азаматович Гурлан тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси Кудбиев Шерзод Давлятович, вилоят ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевич қатнашди.
Қайд этилишича, шу пайтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Салаев Алишер Рўзметович янги ташкил этилган Тупроққалъа тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter