Газ чақнаши ва ис гази хавфининг қандай олдини олиш мумкин? Тавсиялар
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули Самандар Ҳикматуллаев аҳолига ёнғин, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида қатор маслаҳатларни тақдим этди. Демак улар қуйидагича:
- Ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;
- Электр хўжалигида ортиқча юкланиш ва электр симларнинг қисқа туташувидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш лозимлиги сабабли сифат сертификатига эга ҳимоя сақлагичларидан (автоматлардан) фойдаланинг;
- Иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилиш ва улар томонидан лозим даражада хизмат турларининг бажарилишига эришинг;
- Иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;
- Газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширманг;
- Газ таъминоти идоралари мутахассисларини жалб этган ҳолда, газ жиҳозларини тафтишдан ўтказиб, уларга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этинг;
- Газ ускуналарини улаш бўйича тартиб-қоидаларга риоя қилинг;
- Ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритманг;
- Газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари (газнинг ўчиб, қайта келишини назорат қилувчи мослама) орқали фойдаланинг ва уларнинг доимий созлигига эътибор беринг»
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter