Ғамхўрлик қилинг, қадрланг!
Ҳар йили 29 сентябрь – «Бутунжаҳон юрак куни» бутун дунёда нишонланади. Халқаро юрак куни «Юрак ҳаёт учун» шиори остида ўтказилади, тадбир дунё бўйлаб юрак-қон томир касалликлари эпидемияси келтириб чиқараётган хавф борасида инсонларни хабардор қилишга қаратилган.
Шу муносабат билан бугун Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг маслаҳат поликлиникасида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди. Ушбу тадбир ташкилотчиси CCL компанияси вакили Шамсиддин Абдиевнинг таъкидлашича, «Бутунжаҳон юрак куни»нинг ўтказилишидан асосий мақсад юрак-қон томир тизими касалликлари, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва олдини олиш усуллари ҳақида хабардорликни оширишдир.
Бугун аҳоли текинга юқори ва тажрибага эга кардиожарроҳлар кўриги, ЭКГ текшируви, қондаги қанд миқдорини аниқлаш ва аритмолог маслаҳатларини олишди.
Бу муҳим сана бугунги кунда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида нишонланади. Ушбу ғоя Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва ЮНEСКО томонидан қўллаб-қувватланди.
Юрак-қон томир касалликлари дунёдаги ўлимнинг асосий сабаби бўлиб, йилига 18 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлади. Ушбу тадбир профилактика глобал ва индивидуал даражада зарур эканлигини эслатиб туради.
Юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиришга ёрдам берадиган бир қатор тавсиялар мавжуд. Бу нафақат юракка, балки бутун танага ва умуман умумий фаровонликка фойдали таъсир кўрсатадиган оддий ҳаракатлардир:
Диетангизни кузатиб боринг
Рационингизда карбонгидратлар, туз, ун, ширинликлар ва қизариб пишган овқатларни камайтиришга ҳаракат қилинг. Фаст-фуд ва бошқа носоғлом овқатлар жигар ва қон томирларига салбий таъсир кўрсатади, шунинг учун юрак муаммолари хавфи ёш ўтган сайин ортиб боради. Кўпроқ балиқ, ёнғоқ, буғдой нон, янги мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг. Озиқ-овқат миқдорини назорат қилинг, ортиқча овқатланиш ҳам танага салбий таъсир қилади.
Спорт энг яхши даво
Юрак ва қон томирлари касалликларининг олдини олиш учун жисмоний фаоллик зарур. Юрак, ҳар қандай мушак каби, машғулотни талаб қилади. Кунни кундалик машқлар билан бошланг ва аста-секин юкни оширинг. Мувозанатни сақлаш жуда муҳим – ортиқча ҳаракатлар фойдадан кўра зарар етказиши мумкин. Машқ қилишни оз бўлса ҳам, мунтазам равишда амалга оширинг. Кундалик жисмоний машқлар ҳам юракни ортиқча вазндан, ёғдан халос бўлишга ёрдам беради.
Етарлича уйқу
Кам уйқулик соғлиғингизга жиддий таъсир қилади, бу гипертензия ёки юрак хуружига олиб келади. Соғлом уйқу узилишларсиз 6-8 соат давом этади. Уйқу сифатини яхшилаш учун тушдан кейин кофедан воз кечинг, бир вақтнинг ўзида ётишга ва туришга ҳаракат қилинг, кун давомида машқ қилинг. Ётишдан олдин телевизор кўришни ёки ижтимоий тармоқларда «сайр» қилишни тўхтатинг.
Ёмон одатлардан воз кечинг
Спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ва чекиш юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади. Танага умумий салбий таъсир кўрсатади, шунинг учун улардан бутунлай воз кечиш яхшироқдир.
Стресс билан курашишни ўрганинг
Стресс ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир, бундан ташқари «енгил» стресс тана учун зарур бўлиб, уни ҳаракатга келтиради. Бироқ, сурункали стресс ва қисқа муддатли оғир асаб таранглиги юракка оғирлик қилади.
Юракка ғамхўрлик қилинг ва уни қадрланг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter