Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини тарк этди
Полковник Комилжон Арипов Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, 5 йиллик фаолиятидан сўнг бўшатилди, деб хабар берди «UzNews.uz».
Нашр манбасининг хабарига кўра, 48 ёшли Арипов Комилжон Мирсаидович 2013 йилнинг январидан бошлаб, ушбу лавозимни эгаллаб келаётган эди. Унинг ҳозирда қайсидир лавозимга ўтказилгани ёки тайинлангани ноъмалум.
Эслатиб ўтамиз, Фавқулодда вазиятлар вазири лавозими 2018 йилнинг февраль ойи ўрталаридан буён бўш қолмоқда.
Ҳозир вазирлик расмий сайтининг «раҳбарият» бўлимида ҳам вазир, ҳам вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими вакант ҳолатида турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter