Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фатво маркази Умрадан қайтган аёл оёғи остига ёш бола ётқизилганига муносабат билдирди

Фатво маркази Умрадан қайтган аёл оёғи остига ёш бола ётқизилганига муносабат билдирди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолчалар, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчининг оёғи остига бостирилиши акс этган видеолавҳа турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ҳолатга Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази муносабат билдирди.

«Ҳақиқатан, Умра ибодатига бориб келаётган айрим зиёратчилар ва уларнинг яқинлари билган ёки билмаган ҳолда риёкорликка йўл қўйиши кузатилмоқда. Баъзи ҳолларда Умра сафаридан келганларни дабдаба-ю асъаса ила кутиб олиш, кўча бошидан паёндозлар солиш ҳолати кўпаймоқда. Бу кабилар динимизга мутлақо зид бўлиб, ундай ишларни қилаётганлар ўта жоҳил ва нодон кишилардир. Эҳтимол, бу ишлари билан улар ўзларининг Аллоҳнинг байтига бўлган эҳтиромларини ёки уни тавоф қилиб келган кишига нисбатан ҳурматларини ифодаламоқчидирлар. Лекин, ибодатга ҳурмат-эҳтиром бу тарзда намоён қилинмайди. Аксинча, бу риёкорлик ва оғир гуноҳ», — дейилади муносабатда.

Марказ дабдабали маросимлар учун қиладиган сарф-харажатларни тежаб, ён-атрофдаги муҳтож кишиларга беришни, фарзандлар таълим олиши йўлида сарфлашни тавсия этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг