Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғоналик ота ўз ўғлига «Муҳаммад қассоб» дея исм қўйганини билармикан?

Фарғоналик ота ўз ўғлига «Муҳаммад қассоб» дея исм қўйганини билармикан?

Муҳаммадсаллоҳнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси.

Фото: «Championat.asia»

18 апрель куни Фарғона шаҳрининг Ёрмозор ҳудудида яшовчи Мадраҳимовлар оиласида чақалоқ дунёга келди. Унга «Ливерпул»нинг мисрлик ўйинчиси Муҳаммад Салоҳга ҳавас қилиниб, Муҳаммадсаллоҳ деб исм қўйилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди-, деб ёзади Фозилбек Юсупов ўз блогида.

Муҳаммад Салоҳнинг ҳозирги кундаги ўйинидан барчамиз роҳатланяпмиз. Фарзандим туғилишидан 3-4 кун аввал дўстларим билан суҳбатлашиб турган эдик. Кўпроқ биз футбол мавзусида гаплашамиз. Яқин кунларда фарзандли бўлишимдан хабарлари бор эди. Шунда Жамшид исмли дўстимиз таклиф қилди исмини Муҳаммадсаллоҳ қўйгин деб. Бу фикр барчамизга маъқул келди. Рости, у кунларда исм танлаш борасида умумман ўйламаётган эдим. Айнан дўстим бунга сабабчи бўлди. Ўзим футболчи бўлишни истаганман. Аммо тақдир тақозоси билан футболчи бўлиш насиб қилмаган. Аввало бу тақдир, ўғлим ким бўлишини ўзи ҳал қилади, агар футболчи бўлмоқчи бўлса, барча шароитларини яратиб бераман.

Мадраҳимов Умиджон, Муҳаммадсаллоҳнинг отаси

Бироқ Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжоновнинг таъкидлашича, исм хато қўйилган, яъни Саллоҳ эмас, балки Салоҳ бўлиши керак.

Саллоҳ — мол сўядиган мутахассис, қассоб дегани. «Улар — саллоҳ пичоғию, биз эса — бўғиз» (Н.Ҳикмат). Салоҳ — ҳаққонийлик, тўғрилик маъносини беради.

Бундан келиб чиқадики, фарғоналик ота ўз ўғлига «Муҳаммад қассоб» дея исм қўйган?

Ота, албатта, буни ўзи билмаган ҳолда амалга оширган, шу сабабли исмни иложи борича тезроқ алмаштириш тавсия қилинади. Бу борада ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 228-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлиб, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда ушбу далолатнома ёзувлари сақланаётган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 48-илова

Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралишни қайд этиш дафтарларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризаларига биноан амалга оширилади.

Ариза намунаси:

Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилиш ҳақидаги ёзувлар дафтарига ўзгартиришлар киритиш уларнинг ота-онаси аризасига биноан амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг