Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада журналистга босим ўтказган ҳоким котиби ишдан олинди

Фарғонада журналистга босим ўтказган ҳоким котиби ишдан олинди

Фото: Kun.uz

«Маърифат» газетасининг Фарғона вилояти махсус мухбири Шарифа Мадраҳимованинг фаолиятига тўсқинлик қилиб, унга босим ўтказган Учкўприк тумани ҳокими котиби Шоҳжаҳон Мўйдинов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.

Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, Шарифа Мадраҳимова ва Шоҳжаҳон Мўйдинов билан боғлиқ ҳолат туман ҳокимлиги томонидан батафсил ўрганиб чиқилган.

Ички идоравий ўрганиш натижасида давлат идораларида ўрнатилган касб этикаси меъёрларини бузгани учун Шоҳжаҳон Мўйдинов Учкўприк тумани ҳокимининг котиби вазифасидан озод этилди ва ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, журналист Учкўприк туманида ташкил этилгани айтилган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасини ўрганиши жараёнида туман ҳокимлиги вакилининг қаршилигига учрайди. Сўнг «шахсини аниқлаш» важи билан Ш.Мадраҳимова икки соатдан кўпроқ вақт туман ИИБда мажбурий ушлаб турилади.

Жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган мазкур ҳолат прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг