Эртага Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғади
«Ўзгидромет» 8 ноябр, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+12 даража, кундузи +18...+20 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), туман тушади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter