Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Эртадан ҳаво ҳарорати пасаяди» — Ўзгидоромет

«Эртадан ҳаво ҳарорати пасаяди» — Ўзгидоромет

Фото: Xabar.uz

Эртага Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача пасаяди.

1 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик тўхтайди ва бундай қуруқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб туради. 1-2 ноябрь кунлари кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқгача пасаяди, кундузи 1-2 ноябрда 17-22 даража бўлади, 3 ноябрда ҳарорат бироз кўтарилади ва 19-24 даражани ташкил этади.

Пойтахтимизда 31 октябрда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-19 даражагача пасаяди.

1-2 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари 5-8 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ атрофида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг