Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эркинжон Турдимов эски ноутбук масаласига муносабат билдирди

Эркинжон Турдимов эски ноутбук масаласига муносабат билдирди

Фото: «Xabar.uz»

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Э.Турдимов бир неча кун олдин кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Нурободдаги «Бир миллион ёш дастурчи» танлови ғолибларига эски ноутбук берилганини танқид қилди.

— Мана шу масалани кўтариб чиққан журналист ва блогерларга раҳмат. Бундан раҳбарлар хулоса қилиши керак. Танқид қилган одамни ёмон кўриш керак эмас, кўтарилган муаммони ҳал этиши лозим.

Танловни ўтказишга масъулиятсизлик билан ёндошгани учун туман ҳокимининг ёшлар сиёсатига масъул ўринбосарига дастлаб ҳайфсан, берилганди. Аммо кеча вазифасидан озод этдик. Бундай тадбирларни сохта обрў орттириш, кимларгадир яхши кўриниш учун ўтказмаслик керак, - деди Эркинжон Турдимов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг