Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эркакларда бевақт ўлим аломати аниқланди

Эркакларда бевақт ўлим аломати аниқланди

Фото: «EvriKak.ru»

Эркакларда тинч ҳолатда юрак дақиқасига 75 мартадан кўп уриши — бевақт ўлим аломати, бу ҳақда «MedicalXpress» портали хабар берди.

1973 йили олимлар 1943 йили Гётеборг (Швеция)да туғилган 798 нафар эркак иштирокида тадқиқот бошлашган. Ҳар бир кўнгилли анкета тўлдириб, ўз турмуш тарзи, оиласидаги юрак-қон томир касалликлари тарихи, стресслар ҳақида ёзишганди.

Шундан сўнг мутахассислар 798 нафар 30 ёшли эркакларни юрак уриши суръатига қараб тўрт гуруҳга ажратишди: дақиқасига 55 марта ва ундан кам, 55-65, 65-75 ҳамда 75 марта ва кўпроқ.

Вақтлар ўтиб, тадқиқотчиларга шу нарса маълум бўлдики, юраги дақиқасига 55 мартадан кўп урувчилар тамаки чекишган, кам ҳаракатланишган, стресс ҳолатига кўпроқ тушишган. Ҳар хил юрак хасталиклари ва бошқа сабаблар орқали ўлим топувчилар юраги дақиқасига 75 мартадан кўп урувчилар орасида томир пульси 55 дан паст бўлганларга нисбатан икки карра кўп учраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг