Эрини ўлдириб, ҳовлига кўмган аёл унинг «бедарак йўқолган»и ҳақида ариза берди
2017 йил 19 сентябрда Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи З.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, уч кун олдин турмуш ўртоғи Ҳ.А. уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилди.
Тезкор қидирув ишлари натижасида марҳум Ҳ.А.нинг уйида ёлланиб ишлаган Бўстонлиқ туманида яшовчи муқаддам судланган Б.С. эрини бедарак йўқолганлиги ҳақида ариза берган уй бекаси З.А. билан ўзаро жиноий тил бириктириб амалга оширгани маълум бўлди. Аниқланича, 2017 йил 17 сентябрь куни марҳум Ҳ.А. уйи айвонида ухлаб ётганида Б.С. унинг бошига болға билан уриб ўлдириб, З.А. билан биргаликда жасадни уйи ҳовлисига кўмиб юборган.
Б.С. ва З.А. қўлга олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter