Ер майдонларини ижарага бериш тартиби ўзгаради
Ҳукуматнинг «Пахта ва ғалладан бўшаган майдонларни деҳқон хўжалигини юритиш учун ижарага бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга кўра, агросаноат кластерлари ва фермер хўжаликлари ихтиёридаги яроқсиз боғлардан, пахта ва ғалла экинларидан бўшаган суғориладиган ер майдонларини деҳқон хўжалигини юритиш учун 10 сотихдан 30 сотихгача ўлчамларда фақат озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш мақсадида ишсиз, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган меҳнатга лаёқатли фуқароларга 10 йил муддат учун ижарага берилади.
Бунда, туманлар кесимида деҳқон хўжалигини юритиш учун берилаётган умумий ер майдони ва ҳар бир фуқаро учун бериладиган ер участкаси ўлчамлари қуйидагилар асосида белгиланади ҳамда Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашининг қарори билан тасдиқланади:
- аҳоли тиғизлиги;
- ишсиз, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони;
- деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш ва ўзини ўзи банд қилиш истагидаги фуқаролар сони.
Муҳокама жорий ойнинг 27 санасига қадар очиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter