Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эндиликда адлия органлари диний ташкилотга жарима сола олмайди

Эндиликда адлия органлари диний ташкилотга жарима сола олмайди

Фото: «volga.news»

Ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилишича, мазкур низом қабул қилиниши муносабати билан илгари амалда бўлиб келган Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги қарор ўз кучини йўқотди.

Илгари амал қилган тартибга асосан қонун ва таъсис ҳужжатлари талаблари бузилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган (Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари) диний ташкилотга энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима солишга ҳақли эканлиги белгиланган эди, янги қабул қилинган қарорда ушбу нарса назарда тутилмаган, яъни адлия органларидан диний ташкилотга жарима солиш ваколати олиб ташланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг