Энди «Ўзбекистон почтаси» орқали 50 кг. гача бўлган курьерлик жўнатмаларини юбориш мумкин
«Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти республикамиз ҳудудида 50 кг. гача бўлган курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш хизматини тақдим этди.
Почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2018 йил 1 февралдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ўртасида, шунингдек, ҳудудлар ичида тўғридан-тўғри ва қарама-қарши йўналишлар бўйича 50 кг. гача бўлган курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш хизматлари тақдим этилди, дейилади «Ўзбекистон почтаси» маълумотида.
50 кг. гача бўлган курьерлик жўнатмаларига ўрнатилган тарифлар билан акциядорлик жамияти расмий сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун: аввалроқ «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан халқаро жўнатиладиган посилкаларнинг оғирлиги 20 кг.дан 30 кг.га оширилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter