Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элмира Боситхонова: «Халқаро миграция фақат Ўзбекистоннинг муаммоси эмас»

Элмира Боситхонова: «Халқаро миграция фақат Ўзбекистоннинг муаммоси эмас»

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Анжуманда сўз олган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова хотин-қизлар масалалари, бандлик ва миграция муаммолари хусусидаги саволга жавоб берди. 

«Халқаро миграция бугунги кунда фақат Ўзбекистоннинг муаммоси эмас. Бу глобализациянинг бир томони саналади. Муаммоларнинг ечишнинг йўлларидан бир  қадриятларни тиклаш эканини замон кўрсатяпти. Бизнинг қадриятимиз эса маҳалладир. Унинг бир нечта функциялари бор. Шулардан бири болаларни тўғри тарбиялаш. Глобализация сабаб маҳаллани қўлловчи орган бўлмади, ҳаммаси алоҳида шуғулланди. Масалан, хотин-қизлар қўмитаси ёки «Нуроний»ни олайлик. 

Қўмита чекка қишлоқда аёлларни иш билан таъминлаш учун битта фабрика очса, уни хомашё ва бозор топиш муаммоси вужудга келди. Хуллас, булар соҳада битта кучли ташкилот тузиш заруратини кўрсатди.

Хотин қизлар муаммоси аввал ҳам ҳақиқатдан кўп эди. Лекин бу фақат бу билан хотин қизлар қўмитаси шуғилланиши керак дегани эмас. Хотин-қизларнинг муаммоси бутун жамиятнинг муаммоси. Масалан, мен Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари бўлганимда нималаргадир улгурдим, нималаргадир кучим етмади. Биз аёлларга тиббий ёрдам бериш тизимини йўқотиб қўйдик. Янги фармонда шу масалалар ҳам ечилади».

Шунингдек, вазир ўринбосари «оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш энг муҳим вазифа»дея таъкидлади.  

Аввалроқ, вазир Раҳмат Маматов ишсизлик ва аҳолининг хорижга чиқиб кетишини камайтириш, янги иш ўринлари хусусидаги саволга жавоб берганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг