Экология ходими 12 млн сўм жаримага тортилди
Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилган.
Аниқланишича, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходими 2022 йил давомида Косон туманида фаолият олиб бораётган 41 та фермер хўжалиги фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 сентябрдаги ПҚ-374-сонли Қарори билан тасдиқланган «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари бузилишига йўл қўйилган.
Низомнинг 59-банди 2-қисмига кўра, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари ва назорат соҳасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширув ўтказилмаслиги ҳамда текширувларни қонунчиликда белгиланган тартибда Ахборот тизимида рўйхатдан ўтказгандан сўнг амалга оширилиши, шунингдек, ўтказилган текширувлар бўйича зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида Ахборот тизимига киритилиши учун жавобгар эканлиги белгиланган бўлса-да, мазкур текширишлар рўйхатдан ўтказилмасдан қолган.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2412-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Шунга кўра 2023 йил 4 апрель кунидаги қарор билан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимига нисбатан 12 млн сўм жарима жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter