Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан 250 та жиноий иш қўзғатилган

Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан 250 та жиноий иш қўзғатилган

Фото:«Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. 

Унда расмийлар Ўзбекистон бўйлаб шу вақтга қадар қанча дарахт ноқонуний кесилгани, етказилган зарарлар бошқа рақамлар хусусида сўз юритилди. 

Маълумотларга кўра, йил бошидан бери ўтган вақт давомида 2778 маротаба дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари содир этилган. Бу ўтган йилга нисбатан 27 фоизга кўпайган. Жами 700 миллион сўмлик жарима қўлланилган. 

Шунингдек, 250 та жиноий иш ҳам қўзғатилган. 

Аввалроқ, дарахт кесишга қарши мораторий эълон қилиш таклифи берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг