ДХМ орқали кўчмас мулкка тақиқ қўйилганини аниқлаш мумкин
Давлат хизматлари агентлиги томонидан ваколатли идоралар билан биргаликда кўчмас мулк объектларини Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат рўйхатидан ўтказишда юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектига нисбатан қайси ваколатли орган томонидан, қандай асосларга кўра тақиқ ёки хатлов қўйилганлигини аниқлаш имконияти яратилди.
Шу кунга қадар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида агар уларнинг кўчмас мулкига нисбатан тақиқ ёки хатлов қўйилган бўлса, улар қайси ваколатли органлар (нотариус, мажбурий ижро бюроси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва б.) томонидан тақиқ ёки хатлов қўйилганлигини аниқлаш имконияти яратилмаган эди. Натижада уларнинг турли идора ва ташкилотларга бирма-бир ёзма ариза билан мурожаат қилишларига мажбур бўлишарди.
Эслатма: амалдаги тартибга кўра, тақиқ ёки хатловнинг мавжудлиги кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад қилишга асос бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter