«Дунёдаги энг ғамгин фил» жон таслим қилди
Испаниянинг Кордова шаҳридаги ҳайвонот боғида Флавия лақабли ҳинд фили жон таслим қилди. Қари жонивор 47 ёшда эди.
Ҳайвонот боғи ходимларининг айтишича, охирги олти ойда филнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Депрессия ҳолатидаги жонивор вазнини йўқотиб, кучдан қола бошлаган. 1 март куни йиқилиб тушиб, қайта оёққа турмаган. Жониворнинг узоқ қийналишини истамаган ветеринарлар зарур чорани қўллашди...
Флавияни 3-4 ёшида тутиб олиб, ҳайвонот боғига топширишган. Бечора жонивор бир умр битта қафасда яшаб, бошқа филларни учратмаган. Ҳайвонларни муҳофаза қилувчилар шунинг учун ҳам уни «дунёдаги энг ғамгин фил» деб аташган.
Ҳайвонларни муҳофаза қилувчилар Флавияни бошқа филлар билан учраштириш учун сафари-парклардан бирига олиб бориш ҳуқуқига ҳам эга бўлишганди. Бироқ филнинг ўлими билан ҳаммаси тугади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter