Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунё бўйича инсонпарварлик ёрдами ва тинчликпарвар кучларга қанча маблағ сарфлангани маълум бўлди

Дунё бўйича инсонпарварлик ёрдами ва тинчликпарвар кучларга қанча маблағ сарфлангани маълум бўлди

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш

Жаҳон жамияти охирги 10 йилда инсонпарварлик ёрдами, тинчликни сақлаш ва қочқинларга ёрдам бериш учун 233 млрд. доллар сарфлади. Профилактик чора-тадбирларни қўллаш орқали эса йилига 70 млрд долларни тежаш мумкин. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерреш маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, превентив дипломатияни кучайтириш орқали бундай катта харажатларнинг олдини олиш мумкин эди.

«Инқирозга қарши туриш ўрнига унинг олдини олишга кўпроқ сармоя сарф этишимиз керак», — дейди БМТ раҳбари.

Жаҳон банки томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқотларга кўра, самарали превентив чоралар халқаро ҳамжамиятга йилига 5 млрд. доллардан 70 млрд. долларгача тежаш имконини беради.

БМТ раҳбари тинчликни тиклаш жамғармаси бу вазифаларни бажариш учун муҳим восита эканлигини айтди.

У БМТга аъзо давлатларни фонднинг устав капиталини 500 миллион долларга оширишга чақирди. Ҳозир у 250 миллион долларга тенг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг