Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат: «права» бўйича муҳим огоҳлантириш

Диққат: «права» бўйича муҳим огоҳлантириш

Фото: Xabar.uz

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

- 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
- 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
- 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, янги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн тарзда my.gov.uz портали орқали ҳам олиш мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг