Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода 400 долларга «права» олиб бермоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Бухорода 400 долларга «права» олиб бермоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Когон тумани Беклар маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган А.Ш. бир фуқарони ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган имтиҳондан ваколатли танишлари орқали ўтказиш эвазига фирибгарлик йўли билан 400 АҚШ доллари талаб қилган

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 январь куни соат 17:20 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда А.Ш. Бухоро шаҳар Абдухолиқ Ғиждувоний кўчасидан ўтувчи йўл ёқасида «Матиз» русумли автомашина салонида талаб қилинган пулларни олган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган.

А.Ш. билан ўтказилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида унинг воситачи ким эканлиги аниқланиб, тадбир давом эттирилганда, гумонланувчи А.Ш. шу куни соат 22:30 ларда Когон тумани Хўжа Якшаба маҳалласида жойлашган касб ҳунар мактаби олдида, «имтиҳон операцияси» ни бажарувчиси 1997 йилда туғилган Ҳ.А. га 400 АҚШ долларини берган вақтда, Ҳ.А. ҳам қўлга олинди.

Ҳ.А. ҳам ўзининг воситачи эканлигини, “бажарувчи” бошқа шахс эканлигини билдирганлиги сабабли тезкор тадбир яна давом эттирилади.

Бу сафар гумонланувчи Ҳ.А. Бухоро шаҳридаги «Китоблар олами» савдо мажмуаси автотураргоҳида жиноий шериги Когон туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Ш.Ж. га ўша фуқарони ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган тест синовларидан ўтказиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини берган вақтда Ш.Ж. ҳам жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳнинг аъзолари А.Ш., Ҳ.А. ва Ш.Ж. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг