Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат: 17 ёшли Ёсинхон қори қидирилмоқда

Диққат: 17 ёшли Ёсинхон қори қидирилмоқда

Фото: «Kun.uz»

Шу кунларда андижонлик Абдулбосит хонадонига катта ташвиш етди. Унинг фарзанди, кўзининг нури бўлмиш жигарбанди Ёсинхон қори 2018 йил 27 май куни тонг саҳар Чилонзор 5-мавзеда яшаб турган уйидан чиқиб кетгани ҳолда қайтиб келмаган. Отаси Абдулбосит қорининг айтишича, ўғли Тошкент транспорт коллежининг биринчи курсида таҳсил олган. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Ёсинхон қори 2001 йилда таваллуд топган бўлиб, энди 17 ёшни тўлдиради. Бўйи 165-170 см атрофида. Алоҳида белгилари йўқ. Қоши текис, сочи қора. Ўзи оқишдан келган ўспирин. Йўқолган куни эгнида тўқ кўк тусли футболка, тўқ кўк рангда трико бўлган. Оёғида усти қора, таги оқ бўлган матоли пойабзал кийган.

Абдулбосит қорининг айтишича, у рафиқасини фарзанди Андижонга кетган бўлишини гумон қилиб, ўша ёққа юборган. Бироқ у ердаги танишлари, яқинларининг ҳеч бирининг уйида Ёсинхон қори бўлмаган.

Абдулбосит қори 29 май куни Чилонзор тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Аммо, ҳозирча, бу самара бераётгани йўқ.

Шу йигитни кўрганлар, қаерда эканини билганлар бўлса, қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралган.

Телефонлар:

+998 90 320 75 57

+998 90 544 24 00

+ 998 90544 18 00

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг