Дин ишлари бўйича қўмита раиси ишдан олинди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ишдан олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.
Айни пайтда мазкур масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Йиғилиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.
Қўмита раисининг ўринбосари Ўткир Ҳасанбоев ҳам катта эҳтимол билан ишдан олинган. Ҳар ҳолда қўмитанинг расмий сайтида бу лавозим вакант сифатида қайд этилган. Унинг айнан қачон вазифасидан озод этилгани ҳозирча маълум эмас.
Мавзуга доир:
Дин ишлари бўйича қўмита раиси ва унинг ўринбосари ишдан олиндими?
«Xabar.uz» маълумоти:
Ортиқбек Юсупов 1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1983 йили Тошкент давлат университетининг шарқшунослик факультетини тамомлаган. Мутахассислиги: шарқшунос-арабшунос. 1981—1982-йилларда Яманда араб тили бўйича малака оширган. Фалсафа фанлари номзоди.
1983–1986-йилларда ихтисослаштирилган мактабда араб тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган.
1986–1990-йиллар давомида Яман Олий Халқ Кенгашида таржимон-референт бўлиб ишлаган.
1990-1997-йиллар давомида Тошкент давлат шарқшунослик институтида Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатган.
1997 йили Ташқи ишлар вазирлигининг «Жаҳон» ахборот агентлигида масъул ходим бўлиб ишлади.
1998–2003-йилларда Президент девонининг Дин ишлари бўйича хизматида масъул ходим бўлиб ишлаган.
2003–2018-йилларда Дин ишлари бўйича қўмитада халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, раис ўринбосари, раис вазифасини бажарувчиси, ҳозиргача Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида фаолият кўрсатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter