Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутат «Қўйлиқ» деҳқон бозорида мардикорлар ётоқхонаси қуришни таклиф қилди

Депутат «Қўйлиқ» деҳқон бозорида мардикорлар ётоқхонаси қуришни таклиф қилди

«Адолат» СДПдан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Бахром Валиев «Қўйлиқ» деҳқон бозори ҳудудида мардикорлар ётоқхонаси қуришни таклиф этди. 

Бу ҳақда партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати хабар қилган. 

«Катта Қўйлиқ» маҳалласи пойтахтимиздаги Яшнабод туманининг аҳамияти юқори бўлган маҳаллаларидан бири.  2 кун давомида ўз округида олиб борган ўрганишлари давомида ушбу маҳаллада ҳам бўлиб фуқаролар билан учрашди. Муаммоли ҳолатларни ўрганди. Маҳалла участка нозирининг баён этишича, «Қўйлиқ» дехқон бозори атрофида мардикорлар бозори билан боғлиқ бир қанча муаммолар мавжуд. Ўрганишлар натижасида турли вилоятлардан келган ишчилар учун ётоқхона ташкил этиш таклифини киритиш лозимлиги аниқланди. 

Ҳозирда депутат томонидан навбатдаги сессияга бир марталик иш билан таъминланувчилар учун (мардикорлар) ушбу ҳудудда замонавий шарт-шароитларга эга ётоқхона қуриш таклифини илгари суриш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг